"Челси" Бельгия терма жамоаси ҳужумчисини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин
“Наполи” клуби форварди Дрис Мертенс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи неаполликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис у бошқа жамоаларнинг таклифини кўриб чиқишга тайёр. Унга эса “Челси” асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Мертенс жорий мавсум А Серияда жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар