“Челси” беш йил давомида бирорта ўйин ўтказмаган футболчисини 10 миллион фунтга сотмоқда

 

“Челси” клуби беш йил давомида асосий таркибга киролмаган Патрик Блэмфордни “Мидлсбро” жамоасига 10 миллион фунтга трансфер қиладиган бўлди.

Аслида Лондон клуби бу футболчини 2012 йили “Ноттингем”дан бир ярим миллион фунтга олиб келган эди. Шу пайтгача Патрик “Челси”нинг асосий таркибида бирорта учрашувда майдонга тушмади. Ижарада ўйнаган жамоалари – “Норвич”, КРистал Пэлас” ва “Бёрнли”да ҳам ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ.

Бироқ Патрик 2014-2015 йилги мавсумда Чемпионшипда “Мидлсбро” таркибида ўзини кўрсатган эди. Ўшанда футболчи 38 ўйинда 17 та гол урганди. “Мидлсбро” раҳбарлари унинг ўша вақтга кўрсатган ўйинига ишониб, катта суммага ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Жорий мавсумда Патрик Брэмфорд “Бёрнли”да ижарада ўйнаётган эди. У ерда ҳам Патрик атиги олтита учрашувда майдонга тушиб, асосий вақтини захирада ўтказаётган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!