“Челси” бир жамоанинг икки тўпурарини олиб кетмоқчи

“Челси” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги ижрочилар топиб қўйди.

“Аристократлар” Бундеслигада ўзини кўрсатаётган икки тўпурарни нишонга олди. “Лейпциг” вакиллари Беньямин Шешко ва Лоис Опенда мавсум якунланиши билан “Челси” масаласини ўйлаб кўриши мумкин.

SportsCasting нашрининг ёзишича, лондонликлар ҳар икки истеъдодли футболчи бўйича таклиф тайёрлаяпти.

Лондонликлар бир уринишда “Лейпциг” асосий ҳужум жуфтлигини қўлга киритиб, жамоанинг олдинги чизиқдаги муаммоларини биттада ҳал қилишни кўзлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!