“Челси” бир кунда икки трансферни уддалади
“Челси”нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқда.
Аргентиналик мутахассис ўзига керак бўлмайдиган бир неча футболчилардан қутилди ва уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олмоқда.
Клуб расмий сайти “Брайтон” дарвозабони Роберт Санчес “Стэмфорд Бридж”га кўчиб ўтганини эълон қилди. Санчес Саудия Арабистонига кўчиб ўтган Эдуар Менди ўрнини эгаллайди.
Санчес аслида “Брайтон”нинг биринчи рақамли посбони эди. Бироқ, бош мураббий Роберто де Дзерби билан келиша олмай қолгани сабабли “Брайтон”ни тарк этди.
Шунингдек, “Челси” сайти “Монако”дан 38 миллион фунтга харид қилинган марказий ҳимоячи Аксель Дисаси трансфери ҳақида ҳам маълумот тарқатди. Бу футболчи “Челси”нинг ҳимоя чизиғида рақобатни кучайтириш учун олиб келинди.
Фикрлар