“Челси” бир ўйинчи учун тўрт футболчисини таклиф қилиб ҳам рад жавобини олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансферлар ойнаси даврида  «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максанс Лакруани сотиб олиш мақсадида музокаралар ўтказди.

Англия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, «Челси» клуби Лакруа эвазига Бенуа Бадиашиле, Трево Чалоба, Тосин Адарабиойо ва Аксель Дисасидан бирини таклиф қилган.

Бироқ «Кристал Пэлас» ушбу вариантларнинг барчасини рад этган.

Шу билан бирга, инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, «Челси» ёзги трансфер ойнасида камида битта, эҳтимол иккита марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча мазкур тўрт футболчи орасида трансфер бозорида энг катта қизиқиш Трево Чалобага бўлмоқда. Унга Англия ва Италиянинг бир нечта клублари даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!