“Челси” бир юлдуз учун уч футболчидан воз кечяпти

“Челси” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида франциялик ярим ҳимоячи Кингсли Команни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу футболчи айни пайтда “Бавария” билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Тўғрироғи, мюнхенликлар у сўраётган маошни бермоқчи эмас.

Шу боис, Бундеслига чемпиони ёзда Команни бошқа жамоага сотиб юборади. Улар бу трансфер учун 90 миллион евро миқдорида бадал пули талаб қиляпти.

“Челси” мутасаддилари бу трансферга маблағ топиш мақсадида уч нафар футболчини трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Агар Ҳаким Зиеш, Росс Баркли ва Каллум Халсон-Одоига харидор чиқса, Коман трансферига етарли маблағ жамғарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!