“Челси” бу футболчи керак эмас!

“Челси” ўйинини кучайтира олган бош мураббий Томас Тухель келаси мавсумга таркиб танлашга киришиб кетди. Германиялик мутахассис айни пайтда “Фулхэм”да ижарада юрган Рубен Лофтус-Чикни ортга қайтаришга кўнмаяпти.

Шу боис, клуб мутасаддилари 25 ёшли англиялик футболчини трансферга қўймоқчи. Шунга қарамай, Рубенга ўзини кўрсатиш учун битта имкон берилиб, у дастлабки ўқув-машғулот йиғинига таклиф қилинади.

Трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланаётган футболчига айни пайтда Англия премьер-лигасининг камтар жамоалари – “Кристал Пэлас”, “Саутгемптон”, “Астон Вилла” даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!