
“Челси” бу икки ўйинчидан воз кечади
“Челси” бош мураббий Грэм Поттер кутилмаган қарорга келди. Бу мутахассис клуб тарбияган икки ёрқин ўйинчи – Армандо Броя ва Конор Галлехерни сотувга қўймоқчи.
Албаниялик ҳужумчи Броянинг ҳаракатлари устозига маъқул келмаган. Поттер бу футболчини келажакда ҳам катта клубларда ўйнаш салоҳиятига эга эмас, деб ҳисобламоқда. Бироқ, аксарият мутахассислар бу фикрга қўшилмаяпти. Чунки мураббийлар штаби Брояни ҳали етарли даражада синовдан ўтказмади. Айрим учрашувларда 21 ёшли ўйинчини ўзини кўрсата олган.
Конор Галлахер масаласида Грэм Поттер у бошқа клубларда ўйнаб, тажриба орттириши керак деган таклифни беряпти. 23 ёшли ярим ҳимоячи бир неча бор бошланғич таркибда ҳам майдонга тушди, Унинг ҳисобида зўр ўйинлар ҳам бор.
Ҳар икки тарбияланувчининг ҳозирги ҳолати Грэм Поттерга ёқмаяпти. Шу боис улар январь ойидаёқ бошқа клубларга ўтказилиши мумкин.
Фикрлар