«Челси» Делапни сотишдан қанча даромад олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Лиам Делап яқин кунларида «Ноттингем Форест» сафини тўлдириши мумкин. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Ноттингем Форест» 23 ёшли форвард учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Кутилмоқдаки, келишув муваффақиятли якунланса, Делап «Ноттингем Форест» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Делапни ўтган ёзда ўз сафига қўшиб олган эди. «Кўклар» таркибида 23 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, англиялик ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирда 28 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!