“Челси” Дринкуотерни сотишга тайёр
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячи Дэниэль Дринкуотерни сотишга тайёр. Ўтган йили “Лестер Сити”дан сотиб олинган футболчи “аристократлар”нинг келгуси мавсум учун режаларига киритилмаган.

Mirror нашрида ёзишларича, “Челси” раҳбарияти Дринкуотернинг ўрнига “Ницца”дан Жан-Мишель Серини  сотиб олмоқчи. Қайд этиш жоиз, Серининг хизматларига “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.