“Челси” Эден Азарни олмайди. Сабаби аниқ!
“Реал” жамоада Криштиану Роналдудан кейин асосий юлдузга айланиши кутилган Эден Азардан ҳафсаласи пир бўлиб, уни трансферга қўйган эди.
Кўпчилик бельгиялик ҳужумкор футболчи собиқ жамоаси “Челси”га қайтиб боришини кутаётганди. Чунки ўз вақтида Азар жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўлган ва ўз позицияси бўйича Англия премьер-лигасининг энг зўр ўйинчиси эди.
“Челси” айни пайтда Азарни қайтариш режаси йўқлигини маълум қилди. Лондонликлар футболчининг ёши ўтиб қолгани ва энди аввалги даражасига кўтарила олишига ишонмаслигини бунга сабаб қилиб келтирмоқда.
“Аристократлар” ҳатто мадридликлар трансфер суммаси бўйича катта чегирма қилиб, 115 миллион еврога олинган ўйинчини 50 миллион еврога берган тақдирда ҳам Азарни олишдан бош тортади. Чунки бельгиялик футболчи ҳафтасига 300 минг фунт маош сўраяпти ва унинг ҳозирги даражаси учун бу жуда катта сумма ҳисобланади.
Фикрлар