Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ПАОК жамоасига қарши Европа Лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур олдидан таркибда ўзгариш бўлганини маълум қилди.

Азар ўйинда иштирок этмайди, чунки у халқаро ўйинлар ва “Кардифф”га қарши баҳсдан сўнг бироз чарчагани маълум қилди. У базада қолди ва шуғулланади. Давид Луис ҳам клубда қолган, чунки у футболсиз олти ойдан кейин муаммога дуч келган, – дея Саррининг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Азар ва Луисдан тақшари ярим ҳимоячи Матео Ковачич ва ҳимоячи Эмерсон ҳам ўйинни ўтказиб юборади.

ПАОК – “Челси” баҳси бугун тунда Грециянинг Салоники шаҳридаги “Тумба” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:55да старт олади.