Ads

Бразилиянинг "Палмейрас" клуби "Челси" ҳимоячиси Давид Луизга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда FOX Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "Палмейрас" раҳбарияти ушбу масала юзасидан аллақачон “аристократлар” вакиллари билан алоқага чиқишган. Қайд этиш лозимки, 31 ёшли бразилиялик футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис унинг трансфери Бразилия клуби учун у қадар қимматга тушмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Луиз жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 25та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.