"Челси" Европа лигаси рекордини такрорлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида “Челси” ўз майдонида “Славия”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозондиб ярим финалга чиқди.

Эътиборлиси, “аристократлар” шу тариқа ўзларининг ушбу мусобақадаги мағлубиятсиз сериясини 15та ўйинга етказишди ва бу борада Европа лигаси рекордини такрорлашди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ушбу мусобақадаги энг узоқ мағлубиятсиз серия “Атлетико” Мадридга тегишли эди. “Матрасчилар” 2011/12 йилги мавсумда худди “Челси” каби кетма-кет 15та ўйинда мағлуб бўлишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!