Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ҳамон "Милан"нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 31 ёшли испаниялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи, аммо “аристократлар” Фабрегаснинг 12 миллион евролик трансфер нархини пасайтиришмоқчи эмас.  Ўз навбатида “Милан” унинг учун 8 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.