“Челси” Фернандес харидорларига ультиматум қўйди

  • 13.08.2026 17:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” ўз ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес трансфери бўйича музокаралар учун охирги муддатни жума куни кечқурун, Британия вақти билан соат 17:00 этиб белгилади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, агар шу вақтга қадар клублар келишувга эриша олмаса, трансфер амалга ошмайди. Таъкидланишича, 25 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар 140,5 миллион еврога тенг тўлиқ таклиф билан чиқиши керак.

“Манчестер Сити” футболчи учун асосий даъвогар экани ва бир неча кундан бери унинг вакиллари билан музокара олиб бораётгани таъкидланмоқда. Лондон клуби ҳам бу музокаралардан хабардор.

Энцо Фернандес 25 ёшда. У 2023 йил қишида “Бенфика”дан “Челси”га ўтган ва шу вақтдан бери барча мусобақаларда 166 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урган.

Аргентиналик футболчи жамоа билан 2024/25 йилги Конференциялар лигаси ва 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 100 миллион еврони ташкил этади.

 

 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!