“Челси” футболчиси ўзини кўрсата олмагани учун уйга қайтмоқда
"Бавария" сафида ҳаракат қилиб келаётган ҳужумчи Николас Жексон мавсум якунлангач, "Челси"га қайтади. Бу ҳақда "Topskills Sports Uk" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, Жексон ўз ўйини билан Мюнхен клуби раҳбариятини ҳайратда қолдира олмаган. Шу сабабли немис жамоаси уни ижараси муддати тугагач сотиб олмоқчи эмас. Шу билан бирга, "Бавария" аллақачон Харри Кейннинг ўрнини вақти-вақти билан тўлдириб турадиган янги ҳужумчи қидирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ёзда 24 ёшли форвардни "Челси"дан ижарага олган эди. Сенегаллик футболчи жорий мавсум Мюхен клуби сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар