
"Челси" футболчиси "Реал"га ўтишга жуда яқин
"Челси"нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер ёзги трансферлар даврида "Реал" билан шартнома тузишга яқин турибди, дея хабар бермоқда инсайдер Жанлука Ди Марцио.
Манба берган хабарга кўра, “қироллик клуби” Чемпионлар лигасининг 1/4 финали доирасида "Сантьяго Бернабеу"да ўтган “Челси”га қарши учрашувдан (2:3) сўнг германиялик футболчи билан музокараларни қайта бошлаган.
Қайд этилишича, келишув яқин вақт ичида тузилиши мумкин. Аввалроқ, “Реал” Рюдигерни футболчининг шартларига кўра сотиб олишдан бош тортгач, энди трансфер фақат клуб шартларига кўра амалга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси"нинг Рюдигер билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
Фикрлар