"Челси" футболчиси тўрт ойга сафдан чиқди
"Челси" ярим ҳимоячиси Билли Гилмор тиззасидан олган жароҳатидан сўнг операция қилинди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчи "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда олган жароҳатидан тикланиши учун тахминан тўрт ой вақт талаб қилинади.
Жорий мавсумда "Челси" сафида дебют қилган Гилмор асосий таркибда 11 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар