"Челси" футболчиси янги мавсумни А Серияда ўтказишга яқин

CHERY AUTO

"Челси" ҳимоячиси Давиде Дзаппакоста янги мавсумни катта эҳтимол билан Италияда ўтказади.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Женоа" клуби Лондон клуби раҳбарияти билан футболчини 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага олишни келишиб олган.

Таъкидланишича, 18 сентябрь куни Дзаппакоста Генуяда тиббий кўрикдан ўтади.

Ушбу ҳимоячи якунига етган мавсумни "Рома"да ижара асосида ўтказганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!