"Челси" футболчисини ҳайдашди

  • 05 Apr 09:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" машғулотларида ҳимоячи Антонио Рюдигер ва дарвозабон Кепа Аррисабалага ўртасида зиддият юзага келди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик посбон билан можаро келтириб чиқаргани учун германиялик футболчини машғулотлар якунланмасидан аввал ҳайдашган. Бу вазиятда икки футболчи ўзаро ёқалашишгача борди ва уларни жамоадошлари ажратиб қўйди.

Кейинчалик, Рюдигер ва Кепа жамоа бош мураббийи Томас Тухелдан бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраган.

3 апрель куни “Челси” АПЛнинг 30-турида “Вест Бромвич”га кутилмаганда 5:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айтиш керакки, бу Томас Тухелнинг “аристократлар” бошқарувидаги дастлабки мағлубияти бўлди. Ўша баҳсда Кепа ҳам, Рюдигер ҳам захирада ўтирди.

Comments

You must be logged in to commet!