“Челси” Гвардиолани ҳайратга солган ўйинчини олмоқчи

Таниқли журналист Саймон Филлипснинг маълум қилишича, “Челси” ёзда олинадиган футболчилар рўйхатига “Барселона” вакили Ферран Торресни ҳам киритди.

Каталонияликлар ёзда бир неча футболчини сотиб юбормоқчи. Улар орасида Торрес ҳам бор.  Испаниялик футболчи Каталонияга кўчиб ўтгунича “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилган эди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола икки йил давомида ўз қўл остида тўп тепган Ферран Торрес уни ҳайратга солганини таъкидлаган эди.

Каталонияликлар ўтган йили Торрес учун манчестерликларга 55 миллион евро тўлаган эди. Бироқ, 23 ёшли футболчининг ҳаракатлари “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандесга унчалик маъқул келмади.

“Челси” Англияда ўйнаш тажрибасига эга футболчи учун харажат қилишга тайёрлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!