“Челси” ҳамма сўраётган юлдузига даҳшатли нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни кейинги мавсум учун жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда. Бироқ яхши таклиф тушса, клуб уни рекорд суммага қўйиб юборишга тайёр.

Таниқли журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, “Челси” аргентиналик футболчини 120 миллион фунт стерлингга (138,5 миллион евро) сотиб юборишни мўлжаллаяпти.

Қайд этилишича, клуб ҳали ўз тарихида бундай катта суммага ҳеч қачон футболчи сотмаган. Ҳозирча Эден Азарнинг “Реал Мадрид”га 120,8 миллион еврога ўтгани энг даромадли трансфер ҳисобланади.

2025-2026 йилги мавсумда Энцо Фернандес “Челси” сафида барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.de сайти 25 ёшли ярим ҳимоячини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Энцо Фернандеснинг ўзи ҳам Лондон клубини тарк этмоқчи. Унга Европанинг бир қатор грандлари иш таклиф қилган ва ҳамкорликни йўлга қўйишга шай бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!