"Челси" ҳамшаҳаридан футболчи сотиб олади

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамшаҳари "Вест Хэм" ҳимоячиси Исса Диопни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 23 французни қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Унга эса шунингдек Лондоннинг яна бир гранди - "Тоттенхэм"дан ҳам қизиқишлар бор.

Ўз навбатида “Вест Хэм” ўзининг етакчи футболчиларидан бирини 47 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Диоп “болғачилар” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 55 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!