“Челси” ҳеч бир клуб уддалай олмаган натижага эришди

CHERY AUTO

УЕФАнинг халқаро миқёсдаги яна бир мусобақаси ғолиби аниқланди. Конференциялар лигаси финалида “Челси” Испаниянинг “Бетис” клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳиби бўлди.

Tecno

Бу натижа “аристократлар” номини тарихга муҳрлади. Шу тариқа, “Челси” УЕФАнинг учала халқаро мусобақаси – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ғолиб чиққан биринчи ва ҳозирча ягона жамоага айланди.

“Челси” 2012 ва 2021 йилларда қитъанинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасида зафар қучган эди.

“Аристократлар” 2013 ва 2019 йилларда Европа лигасида муваффақият қозонган. Энди бу совринлар қаторига Конференциялар лигаси кубоги ҳам қўшилди.

Бундан ташқари, жамоа 1971 ва 1998 йилларда Кубок эгалари кубоги, 1998 ва 2021 йилларда УЕФА Суперкубоги ва 2021 йили клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию