“Челси” икки қимматбаҳо юлдуздан бирини танлайди

The Mirror нашрининг ёзишича, “Челси” трансфер стратегиясини ишлаб чиқмоқда ва асосий эътиборни ҳужумкор қанот футболчисини олишга қаратади.

Айни пайтда “аристокаратлар” раҳбарияти “Манчестер Сити”дан кетиш пайида юрган Раҳим Стерлинг билан келишиб олиш имкониятига эга. Траснфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қиладиган англиялик футболчи “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоладан асосий таркибда ўйнаш учун кафолат ололмади.

“Челси” Стерлингни ярим мавсум ижарада ўйнатиб, кейинчалик тўлиқ трансфер қилмоқчи.

Роман Абрамович кўз тикаётган иккинчи юлдуз “Ювентус” вакили Федерико Кьезадир. Бироқ, уни олиш учун лондонликлар 100 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади. Қолаверса, ёзда Криштиану Роналдудан айрилган туринликлар жамоа етакчиси айланиб бораётган Кьезани қўйиб юбормоқчи эмас.

Томас Тухель бу икки юлдузни таркибга сиғдира олмайди. Шу боис, улардан бирини танлаши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!