"Челси" "Интер"га қайтгиси келиб қолган Лукакуни қандай жазоламоқчи?

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку клуб томонидан жазога тортилиши мумкин, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Нашрнинг ёзишича, 28 ёшли бельгиялик футболчи 600 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин.

Лукаку Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида "Интер"дан кетганидан афсусда эканлигини тан олди ва "Челси"даги ҳозирги ҳолатидан норозилигини билдирди. Айнан мана шу сўзлари туфайли у жанжалга аралашиб қолди

Жамоа бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчини "Ливерпуль" билан ўйинда (2:2) иштирок этишдан четлатди, аммо душанба куни унга машғулотларда қатнашишга рухсат берди.

Лукаку жорий мавсумда “аристократлар” сафида 18 та ўйинда 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У “Челси” сафига шу мавсум бошида “Интер”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!