“Челси” ишонган ўйинчисидан воз кечишга тайёр
Н'Голо Канте “Челси”га энг кўп фойда келтираётган футболчилардан ҳисобланади. Бош мураббий Томас Тухель яқинда франциялик ўйинчи майдонда амалга ошираётган ишларни бошқа бирор футболчи уддалай олмаслигини таъкидлаганди.
Шунга қарамай, германиялик мураббий Кантени келажакдаги режаларига киритмоқчи эмас. 31 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси шу мавсум охирида тугайди.
- Биз Канте нималарга қодирлиги ва бизга қанчалар муҳимлигини яхши биламиз. Лекин янги шартнома тузишдан олдин унинг ёши, маошининг катталиги ва энг асосийси, жароҳатга мойил эканини инобатга олишимиз шарт.
Янги шартнома ҳақида бош қотирганда мана шу омилларнинг барчасини ҳисобга оламиз. Канте у ҳақидаги мана шу иккиланишларимизни тарқатиб юборадиган даражада ўйин намойиш қилиши талаб этилади, - Томас Тухель.
Айни пайтда франциялик футболчи жароҳатини даволатиш билан банд.
Фикрлар