“Челси” ишонган "тоғи"дан айрилди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте ҳолати ҳақида маълумот берди.

Франциялик футболчи Англия премьер-лигаси доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўтказилган учрашувда сонидан жароҳат олган эди.

- Канте камида тўрт ҳафтага сафга чиқди. Мен аввал ҳам у бизнинг муҳим ўйинчимиз эканини таъкидлаган эдим. У жамоага дунёда бирорта бошқа футболчининг қўлидан келмайдиган нарсаларни беради. Айнан мана шу хусусият Кантени асосий ўйинчига айлантиради.

Агар суянган футболчининг сафдан чиқса, жуда мураккаб вазиятга тушиб қолар экансан. Лекин шундай ҳолатда ҳам курашишни ўрганиш керак, - деди Томас Тухель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!