"Челси" Иско учун "Реал"га ўз таклифини юборди

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар қишки трансферлар мавсумида импаниялик хавбекни қўлга киритишга уриниб кўришади. "Аристократлар" Иско учун "қироллик клуби"га 44 миллион фунт беришга тайёрликларини билдиришди.

Ўз навбатида мадридликлар 27 ёшлик ярим ҳимоячиси Англияга қўйиб юборишга рози. Чунки «Реал» январда «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни қўлга киритишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!