“Челси” жамоада уч йил кўринмаган футболчи билан шартномани янгилади

“Челси” раҳбарияти ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоко билан амалдаги шартномани узайтирди. Маълумотларга қараганда, клуб шартномадаги ҳамкорликни автоматик тарзда узайтириш бандидан фойдаланган.

Бакайоко 2023 йилнинг ёзигача “Челси” футболчиси ҳисобланади. Бироқ қизиғи шундаки, Бакайоко уч йилдан бери лондонликлар жамоаси учун бирорта учрашув ўтказгани йўқ.

“Аристократлар” уни 2018-2019 йилги мавсумдан бошлаб, “Милан”, “Монако” ва “Наполи”га ижарага берган.

Манбаларниг маълум қилишича, миланликлар Бакайокони яна ўз сафига қўшиб олиш учун у билан музокара олиб борган ва келишувга эришган. Айни пайтда италияликлар “Челси” мутасаддилари билан трансфер масаласини ҳал қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!