"Челси" Жиру билан музокаралар ўтказмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби франциялик ҳужумчи Оливье Жиру билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, ҳозирча томонлар бу борада якуний қарорга келишмаган. Аммо, тез орада Жирунинг “аристократлар” сафида яна қанча муддат ўйнашини билиб олишимиз мумкин.

33 ёшли Жиру жорий мавсум “Челси” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!