"Челси" Жируни Дембелега алмаштирмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамон "Лион" форварди Мусса Дембелени ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра "аристократлар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клуб раҳбариятидан ушбу франциялик тўпурарни жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишни сўрамоқда.

Айтиш керакки, Дембеленинг трансфери 47 миллион еврога баҳоланмоқда. "Челси" эса нархни пасайтириш учун “Лион”га яна бир франциялик ҳужумчи Оливье Жируни беришга тайёр.

Маълумот учун, Мусса Дембеле “Лион” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 72 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 32 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!