«Челси» Камавинга трансфери бўйича «Реал» билан боғланди
Лондондаги «Челси» клуби «Реал Мадрид» билан ярим ҳимоячи Эдуарду Камавингани сотиб олиш имкониятини муҳокама қилиш учун алоқага чиққан. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчини жамоага олиб келиш ташаббуси «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо томонидан қўллаб-қувватланмоқда. "Transfermarkt" портали Камавинга қийматини 50 миллион евро атрофида баҳолаган. «Реал Мадрид» эса таклиф 80 миллион евро миқдорида бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда. Якуний қарорни эса футболчининг ўзи қабул қилади.
2025/2026 йилги мавсумда Камавинга барча мусобақалар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар