"Челси" Кантени АҚШга олиб кетмайди. Бунга сабаб...
"Челси" клуби тез орада АҚШга жўнаб кетади. Жамоа у ерда бир қанча ўртоқлик мақомидаги учрашувларда иштирок этади.
"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, сафар учун ташкиллаштирилган рўйхатдан Н'Голо Канте ва Рубен Лофтус-Чик тушиб қолган. Бунга сабаб сифатида улар АҚШ вакцинация қоидаларига тўлиқ риоя этмагани кўрсатилган.
Қўшма Штатлардаги қоидаларга кўра, 18 нафардан кўп ташриф буюрувчи бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси икки мартадан вакцина олган бўлиши лозим.
Маълумотларга кўра, "аристократлар" шанба куни Шимолий Америкага учиб кетади. Сафар давомида клуб Лас-Вегас, Лос-Анжелес ва Флорида шаҳарларида ўйинлар ўтказиши режалаштирилган.
Фикрлар