Ads

Лондоннинг "Челси" клуби сўнгги пайтларда Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган ярим ҳимоячиси Н'Голо Кантенинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 27 ёшли франциялик футболчини жамоада сақлаб қолишмоқчи ва унинг трансфери борасида келадиган ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Канте якунига етган мавсумда “Челси” сафида жами 48та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.