“Челси” катта трансферни эълон қилади

“Челси” раҳбарияти таркибни янгиламоқда. Янги бош мураббий Мауричио Почеттино фойдаланмайдиган ўйинчилар жамоани тарк эта бошлади.

Уларнинг ўрнини тўлдириш ишлари жадаллашди. “Аристократлар” тез орада “Брайтон” ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседонинг трансферини якунлайди. Томонлар музокараларнинг ҳал қилувчи босқичини бошлаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Кайседо “Челси” мутасаддилари билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.

Кайседони бир неча суперклублар талашиб келаётган эди. Бироқ, “Брайтон” талаб қилаётган бадал суммасини тўлаш осон эмас.

“Брайтон” билан 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга футболчи якунланган мавсумда 43 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!