“Челси” катта харидларни амалга ошириши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер ойнаси пайтида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бир қанча харидларни амалга ошириши мумкин.

“Evening Standard” нашри хабарига кўра, “аристократлар” янги мавсум олдидан камида иккита марказий ҳимоячини сотиб олишни мўлжалламоқда.

Лондон клуби “шорт-листи”дан "Бавария" футболчиси Дайо Упамекано, "Ювентус" аъзоси Маттейс де Лигт ва "Севилья" етакчиси Жюль Кунде каби ҳимоячилар жой олган.

Қайд этилишича, лондонликлар хўжайини Тодд Боэли де Лигтнинг трансфери борасида музокаралар олиб борган, бироқ “кўклар” раҳбари “кекса синьора” футболчиси бўйича жиддий рақобатга дуч келишидан хабардор. Сабаби, голландияликка “Бавария” ҳам қизиқиш билдирган.

Бироқ Маттейснинг Мюнхен клубига ўтиши Упамеканонинг “Бавария”дан кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, “Челси” ҳозирча вазиятни четдан кузатиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!