"Челси" Кайседога янги шартнома таклиф қилди

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби Мойсес Кайседо билан амалдаги шартномасини узайтришни режалаштирмоқда. "Football24" нашри бу ҳақда ҳабар берди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти 24 ёшли футболчини Жаҳон футболи юлдузига айланади деб ҳисоблайди. Шу боис ярим ҳимоячи шартнома шартларини яхшилашга муносиб кўрилган. Шундай қилиб, "аристакиротлар" эквадорлик футболчининг маошини оширади. Бироқ бу ҳақда аниқ рақамлар ҳали эълон қилинмаган.

Манбада ёзилган маълумотларга кўра, "Челси" маошни ошириш орқали нафақат Кайседонинг жамоа учун муҳимлигини кўрсатмоқчи, балки унинг бошқа клубга ўтиб кетишининг ҳам олдини олишни мақсад қилган. Ёзда Мадриднинг "Реал" клуби футболчига қизиқиш билдирган эди.

Маълумот учун, Мойcес жорий масвум Лондон клуби сафида 21 та учрашувда майдонда ҳаракат қилишга эришди. Бу учрашувларда ярим ҳимоячи жами 4 та гол киритган ва  2 та голли узатмани амалга оширган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию