"Челси" Кепага шарт қўйди

"Челси" ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда.

Клуб техник директори Петр Чех голкипер масаласида икки хил сценарий тузиб қўйди. Биринчи вариант бўйича Кепа Аррисабалага клубда қолади ва иккинчи дарвозабон сифатида захирада қолдирилади. Иккинчи вариантда эса Кепа клубни тарк этади ва янги харид қилинган футболчи асосий дарвозабон бўлади.

Олдинроқ, Аррисабалага "Валенсия"га ижарага берилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!