"Челси" Кепанинг ўрнига дарвозабон изламоқда. Фаворит маълум
"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага "Реал"га ўтишга яқин турибди. Томонлар келишувга эришиб бўлган. У ижара асосида бир мавсумни Мадрид клубида ўтказади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
"Calcio Mercato" нашри хабар беришича, "аристократлар" янги посбон сотиб олишни режа қилган. Вариантлар орасида айни пайтга келиб Каспер Шмейхель фаворит бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, даниялик кипер 11 йил "Лестер" таркибида ўйнаган ва ўтган ёзда "Ницца" сафига кўчиб ўтган.
Фикрлар