“Челси” Коста ва Куртуа билан келишувни узайтиради
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа етакчилари Диего Коста ва Тибо Куртуага билан шартномани узайтирмоқчи ва шу сабаб қишда ҳар икки футболчига янги келишув таклиф қилади.

Унга кўра, футболчиларнинг ҳафталик маошлари 50 минг фунтга ошади. Ҳозирда Коста ҳафтасига 150 минг фунт ишлаб топаётган бўлса, Куртуанинг маоши 100 минг фунт этиб белгиланган.

Уларнинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.