“Челси” кутаётган Фирмино кутилмаган қарорга келди

  • 19 Jan 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ўтган ёз катта иштиёқ билан Саудия Арабистонига йўл олган футбол юлдузларидан бир нечтаси яна Европага қайтишни истаётганини билдирганди.

Хусусан, Карим Бензема, Жордан Хендерсон ва Роберто Фирмино ортга қайтиш учун йўл қидираётган эди.

Бир неча мавсум “Ливерпуль”да ўйнаган Фирминога Англия Премьер-лигасидан қизиқиш бўлди. Хусусан, “Челси” бразилиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Маълумотларга қараганда, Фирминонинг атрофидагилар уни Жиддада қолиб, “Ал-Аҳли” шарафини ҳимоя қилишда давом этишга кўндирган. Шу тариқа, 32 ёшли тўпурар қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирмайдиган бўлди.

Фирминонинг “Ал-Аҳли” билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!