“Челси” кутаётган ҳужумчи ким?

“Манчестер Сити” бош мураббийи келаси мавсумда аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэрога таркибни жой бермаслигини маълум қилган. Шундан келиб чиқиб, клуб раҳбарияти 32 ёшли тўпурарга янги шартнома таклиф қилмади.

“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа етакчиси Лионель Мессини клубда қолишга кўндириш учун унинг дўсти ҳисобланган Агуэрога шартнома таклиф қилганди. Бироқ, Серхиога бошқа суперклублардан ҳам чорлов бўлмоқда.

Маълумотларга қараганда, бундан ўн йил олди Агуэрога даъвогарлик қилиб, рақобатда “шаҳарликлар”га юқазиб қўйган “Челси” аргентиналик футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, кўп жароҳат олаётгани боис Гвардиолага керак бўлмай қолган Агуэрони ПСЖ бош мураббийи Почеттино ҳам ўз жамоасида кўришни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!