"Челси" Ла Лигадан ҳужумчи сотиб олмоқчи
"Вильярреал" сафида Испания чемпионатида тўп тепаётган ҳужумчи Арно Данжума Пиреней оролини Туманли Альбионга ўзгартириши мумкин. "Goal.com" нашрининг хабар беришича, голландиялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Премьер-лиганинг яна бир вакили "Ньюкасл" ҳам ҳужумчи учун "аристократлар" билан рақобатлашиш ниятида. Аввалроқ, "Милан" Данжумага қизиқиш билдирган, бироқ томонлар шартнома борасида келиша олмаган.
Арно жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "сариқ сув ости кемаси" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар