"Челси" Ла Лиганинг энг зўр ҳимоячиларидан бирини харид қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" раҳбарияти "Реал" футболчиси Эдер Милитаонинг агенти билан учрашди. Бу ҳақда "Marca" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "арристократлар" ёзги трансфер вақтида бразилиялик ҳимоячини харид қилишга уриниб кўради. Мадрид клуби эса Эдерга янги шартнома таклиф қилмоқда. 

Жорий мавсум Милитао Ла Лига доирасида 24та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!