"Челси" "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи

  • 07.03.2026 20:31
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Лондоннинг "Челси" клуби "Ал-Ҳилол" форварди Дарвин Нуньезни сотиб олиши мумкин.

"CaughtOffside" нашри берган хабарга кўра, "аристократлар" таркибни янада кучайтиришга жиддий бел боғлаган кўринади. Сабаби лондонликлар ҳужум чизиғини янада ранг-баранг қилиш мақсадида "Ливерпуль"нинг собиқ страйкери Дарвин Нуньезни жамоага олиб келмоқчи. Уругвайлик футболчи айни вақтда Риёднинг "Ал-Ҳилол" клубида тўп тепмоқда. 26 ёшли футболчи Саудия Арабистони жамоаси сафида 24та учрашувда майдонга тушди ва 9та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди. "Трансфермаркт" портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда. 

Маълумот учун, "Челси" Англия Премьер-лигасида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!