"Челси" Лукаку масаласида ўз таклифини яхшилашга тайёр
"Челси" раҳбарияти "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "аристократлар" ўз таклифини 120-130 миллион еврогача оширишга тайёр. Айтиш керакки, Лондон клубининг бельгиялик футболчи масаласида юборган сўнгги таклифи 100 млн евролик эди.
Бундан ташқари, “Челси” Лукакуга узоқ муддатли шартнома таклиф қилади. Футболчининг йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этади.
Лукаку ўтган мавсум А Серияда 36 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 26 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар