"Челси" Маунтнинг ўрнига кимни сотиб олмоқчи?
"Челси" футболчиси Мэйсон Маунт жамоани тарк этишга яқин турибди. "Манчестер Юнайтед" ва лондонликлар 60 миллион фунтлик келишувга эришди. Ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва трансфер расман эълон қилинади.
"Челси" 24 ёшли инглизни йўқотганидан кейин унинг ўрнига ярим ҳимоячи сотиб олишни режа қилган. Клуб "Сельта" футболчиси Габри Вейгани кузатиб бормоқда, дея хабар берди "Standart Evening" нашри. Унинг товон пули 40 миллион евро.
Вейгага "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳали бир қарорга келмаган.
Фикрлар