Бундан бироз олдин, Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ортда қолган 7 ўйиннинг бирортасида ғалаба тугул, гол кирита олмаган “бургутлар” ушбу ўйинга ўзгача руҳда тайёрланишгани ма`лум бўлди.

Мазкур ўйинда Рой Хожсон шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қуйида мазкур ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.